Кириш Регистрация

«ПСЖ»нинг 40 миллионлик дарвозабонига 6 та даъвогар бор

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» дарвозабони Люка Шевалье яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Франциялик посбон учун «ПСЖ»даги дебют мавсуми ўта муваффақиятсиз кечди: у Матвей Сафонов билан рақобатда имкониятни бой бериб қўйди, мавсум якунида эса жароҳат олиб сафдан чиқди ва Франция терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасидан ташқарида қолди.

Журналист Экрем Конурнинг Туркия ОАВларига таяниб хабар беришича, «Фенербахче» клуби Шевальени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Истанбул клубида 24 ёшли дарвозабон келажаги мавҳум бўлиб турган Эдерсоннинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Ўтган йилнинг август ойида Париж гранди Шевальени «Лилль»дан 40 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Люка Луис Энрике жамоасида умумий ҳисобда 26 та учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан 28 та тўп ўтказиб юборди.

Киритилди: 12:20, 18.05.2026.
Ўқилди: 1313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик