Кириш Регистрация

Арбелоа Мбаппе ва Винисиус дуэти ҳақида: «Дунёнинг барча клублари уларни ўз сафида кўришни орзу қилади»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг юлдузли ҳужумкор дуэти ҳақидаги саволга жавоб берди. Якшанба куни Ла Лига доирасида «Севилья»га қарши кечган учрашувда Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор «қаймоқранглилар»нинг ҳужум чизиғида ўзаро боғлам ҳосил қилишди. Бразилиялик футболчи 15-дақиқада гол уриб, меҳмонларга минимал ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

«Мбаппе ва Винисиус бизнинг сафимизда тўп сураётганидан жуда хурсандмиз. Дунёнинг исталган клуби уларни ўз таркибида кўришни истаган бўларди», — деди матбуот анжуманида Арбелоа.

Мбаппе сўнгги тур олдидан Ла Лига тўпурарлар пойгасида 24 та гол билан пешқадамлик қилмоқда, Винисиус эса «Барселона» аъзолари Ламин Ямал ва Ферран Торрес билан бир қаторда рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди (уларнинг ҳар бирида 16 тадан гол мавжуд).

Киритилди: 12:47, 18.05.2026.
Ўқилди: 420 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик