Кириш Регистрация

«Милан»нинг собиқ мураббийи Украина терма жамоасини қабул қилиб олди

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Андреа Мальдера Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади. Бу ҳақда Украина футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хорижлик мураббий миллий жамоа бошқарувида Сергей Ребровнинг ўрнини эгаллади. Мальдеранинг «сариқ-кўклар» билан тузилган меҳнат шартномаси икки йилга мўлжалланган бўлиб, уни узайтириш имконияти мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, мутахассис 2016 йилдан 2021 йилгача Андрей Шевченконинг мураббийлар штабида фаолият юритган. Клублар миқёсида эса Мальдера «Милан», «Марсель» ва «Брайтон» жамоаларида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Украина терма жамоаси ўтиш ўйинида Швецияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган эди.

Киритилди: 14:42, 18.05.2026.
Ўқилди: 929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик