Кириш Регистрация

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Баҳо:
+3 | -

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда. Португалиялик мутахассис «қаймоқранглилар» учун биринчи потенциал янги аъзони танлаб олди.

Маълум бўлишича, Моуриньо Мадридга келганидан сўнг асосий эътиборни ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қаратмоқчи. Жозе сотиб олмоқчи бўлган илк футболчи «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол ҳисобланади.

Хорватиялик футболчининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шу сабабли, «Реал» Йошконинг трансфер нархи масаласида чегирмалар кутмаса ҳам бўлади.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026.
Ўқилди: 27021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик