Кириш Регистрация

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Баҳо:
+-5 | -

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади. The Touchline нашри берган маълумотларга кўра, «The Special One» аллақачон мадридликлар раҳбариятидан тўртта трансфер нишонини сотиб олишни сўраган.

Моуриньо «қаймоқранглилар» таркибини қуйидаги позициялар билан кучайтирмоқчи:

  • Бир ёки иккита марказий ҳимоячи;

  • Битта ўнг қанот ҳимоячиси;

  • Бир ёки иккита ярим ҳимоячи;

  • Битта вингер.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Реал» сафарда «Севилья»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол муаллифи ҳужумчи Винисиус Жуниор бўлди. «Реал» 2025/2026 йилги мавсумнинг сўнгги учрашувини шанба куни, 23 май куни Испания чемпионати доирасида ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши ўтказади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026.
Ўқилди: 11473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик