Кириш Регистрация

Перес 85 ёшгача "Реал" президенти бўлиб қолиш ниятида

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбари Флорентино Перес яқин йиллар ичида ўз лавозимини тарк этишни режалаштирмаяпти. Яқинда Переснинг ўзи клубнинг янги президенти учун муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди, шунингдек, ўз номзодини қайта кўрсатишига шаъма қилди.

Vozpopuli нашри тарқатган маълумотларга кўра, 79 ёшли функционер 2032 йилга қадар ўз лавозимида қолиш ниятида — ўша вақтга келиб у 85 ёшга тўлади.

Бўлажак сайловларда Энрике Рикельме Переснинг эҳтимолий рақиби сифатида кўрилмоқда. Агар 23 майга қадар Пересдан ташқари бирорта ҳам номзод ўз аризасини рўйхатдан ўтказа олмаса, Флорентино автоматик тарзда янги муддатга президент этиб қайта сайланади.

Киритилди: 16:51, 18.05.2026.
Ўқилди: 628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик