Кириш Регистрация

«Ланс» ҳар ўйинда ўртача 2,06 очко жамғарди

Баҳо:
+ | -

«Ланс» Франция чемпионатидаги ўзи учун жуда муваффақиятли кечган мавсумни кўтаринки руҳда якунлади. Клуб сафарда «Лион» дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритиб, рақибини тор-мор этди.

Натижада, 34 та ўйинда «Ланс» 70 очко тўплади — бу ҳар бир ўйинга ўртача 2,06 очкодан тўғри келади. Бу клуб тарихидаги иккинчи энг яхши натижадир. Фақатгина 2022/2023 йилги мавсумда «Ланс» бундан ҳам кўпроқ очко жамғарган эди — ҳар ўйинда ўртача 2,21 очко. Ўшанда жамоага «ПСЖ»ни тахтдан тушириш учун атиги икки очко етмай қолганди.

Клуб тарихидаги учинчи энг яхши кўрсаткич 1997/1998 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, ўшанда «Ланс» ҳар бир ўйинда ўртача роппа-роса икки очкодан жамғарган.

Киритилди: 16:57, 18.05.2026.
Ўқилди: 412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик