Кириш Регистрация

RadioMARCA: «Барселона» Хулиан Альварес трансферини молиялаштира олмайди, футболчи «ПСЖ» вариантини маъқул кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

«Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Radio MARCA нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Каталониянинг «Барселона» клуби аргентиналик форвардни сотиб олиш фикридан воз кечишга мажбур бўлмоқда. Бунга клубдаги молиявий чекловлар ва «Атлетико» томонидан футболчи учун белгиланган юқори трансфер баҳоси (120 миллион евро атрофидаги маблағ) сабаб бўлган. «Кўк-анорранглилар» айни дамда бундай йирик битимни амалга ошириш учун етарли маблағга эга эмас.

Шунингдек, хабарда айтилишича, Хулиан Альвареснинг ўзи ҳам воқеалар ривожининг бундай тус олишидан хабардор ва трансфер бозорида жиддий қизиқиш билдираётган Парижнинг «ПСЖ» клубига ўтишни афзал кўрмоқда. Лига 1 гранди футболчи учун катта миқдорда маблағ сарфлашга тайёр.

Киритилди: 17:17, 18.05.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик