Кириш Регистрация

Эндрик «Лион» билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Эндрик Мадриднинг «Реал» клубига қайтиш олдидан «Лион» сафидаги сўнгги ўйинини ўтказди. Бразилиялик футболчи Лига 1 нинг сўнгги туридан ўрин олган «Ланс»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди, бироқ «тўқувчилар»ни ўз майдонларидаги йирик ҳисобли (0:4) мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Учрашувнинг 71-дақиқасида захирага олинаётган 19 ёшли футболчи маҳаллий мухлислар билан хайрлашди. Унинг ижара муддати ўз ниҳоясига етмоқда. Эндрик «Лион» сафига шу йилнинг январь ойида келиб қўшилган эди. Умумий ҳисобда ҳужумчи Франция жамоаси учун 21 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўйинчи янги мавсумни «Реал»да бошлайди, унинг Мадрид клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.

Киритилди: 17:33, 18.05.2026.
Ўқилди: 3090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик