Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Антонио Конте «Наполи»дан кетмоқчи: Де Лаурентис унинг ўрнига уч нафар номзодни танлади

Баҳо:
+ | -

Антонио Конте икки мавсумлик ҳамкорликдан сўнг «Наполи» клубини тарк этади. Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумларнинг биринчисида у жамоа билан Италия чемпионатида зафар қучган эди.

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган уч нафар номзодни аллақачон танлаб улгурди.

Биринчи навбатда, бу Маурицио Сарри — унинг номзоди ушбу лавозимга кўрилаётгани ҳақида аввалроқ ҳам хабар берган эдик. Кейинги номзод — Винченцо Итальяно бўлиб, италиялик шарҳловчиларнинг фикрига кўра, у аллақачон топ-клубда ишлашга лойиқ даражага етган. Ва ниҳоят, жорий мавсумда Фабио Гроссонинг мураббийлик обрўси сезиларли даражада ошди — у ҳам «Наполи»нинг бўлажак устози сифатида жиддий кўриб чиқилмоқда, дея хабар тарқатмоқда calcionapoli1926.it портали.

Киритилди: 19:22, 18.05.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик