Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Атлетико» клуби «Жирона»га қарши ўйин олдидан Антуан Гризманн билан хайрлашув маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Якшанба, 17 май куни Ла Лиганинг 2025/2026 йилги мавсуми 37-туридан ўрин олган «Атлетико» — «Жирона» (1:0) учрашувидан сўнг «Рияд Эйр Метрополитано» стадионида МЛСга йўл олаётган 35 ёшли франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Маросимда клубнинг қатор афсоналари, жумладан Диего Годин ва Фернандо Торрес ҳам иштирок этди. Жамоа дарвозабони Ян Облак, сардор Коке ҳамда ҳимоячи Хосе Мария Хименес Антуанга эсдалик совғаси топширди. Унда франциялик футболчининг суратларидан тайёрланган рақамли футболка ва «Атлетико» футболчиларининг имзолари жой олган.

Шундан сўнг Мадрид клубининг ҳозирги таркиби хотира учун жамоавий суратга тушди.

Маросим якунида эса Антуан Гризманн 2014 йилда «Висенте Кальдерон» стадионидаги тақдимот пайтида тушган машҳур суратини яна бир бор такрорлади.

«Жирона»га қарши баҳс Гризманн учун «Атлетико» сафидаги 500-ўйин бўлди. Ғалабали учрашувда у Адемола Лукманнинг голига ассист амалга оширди.

«Атлетико» сафида Антуан 212 та гол урди. Шунингдек, у Испания Суперкубоги (2014), Европа Лигаси (2018) ва УЕФА Суперкубоги (2018) ғолиби бўлган.

МЛСда франциялик футболчи ёзда эркин агент сифатида қўшиладиган «Орландо Сити» клуби шарафини ҳимоя қилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:06, 18.05.2026.
Ўқилди: 286 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик