Кириш Регистрация

Уэйн Руни Салоҳнинг гапларидан ғазабда: «Мен уни стадионга яқин ҳам йўлатмаган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Муҳаммад Салоҳнинг яқинда «Ливерпуль» ўйини шаънига айтган танқидий сўзларига муносабат билдирди.

«Агар мен Арне Слотнинг ўрнида бўлганимда, якшанба кунги ўйинда Салоҳни стадионга яқин ҳам йўлатмаган бўлардим. Тўғрисини айтганда, у мураббийга ишонмаслигини очиқчасига эълон қилиб, жамоа ичига граната ташлаб кетди», — дея Рунининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунида Салоҳ «Ливерпуль»ни эркин агент мақомида тарк этади, унинг келажаги эса ҳозирча номаълум бўлиб турибди. У «қизиллар» сафида роппа-роса тўққиз йил ўтказди — мисрлик юлдуз жамоага олис 2017 йилда, Юрген Клопп даврида келган эди.

Аввалроқ ҳужумчи ўзининг шахсий ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Ливерпуль» ўзининг «ҳужумкорлик қиёфасини» қайтариши кераклиги, чунки рақиблар жамоадан қўрқмай қўйгани ҳақида ёзиб қолдирган эди.

Киритилди: 21:59, 18.05.2026.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик