Кириш Регистрация

«ПСЖ» дербидаги мағлубиятдан сўнг Усмон Дембеленинг жароҳати борасида расмий баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Лига 1 мавсумини дербида «Париж» клубидан қабул қилиб олинган 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунлади. Учрашувнинг биринчи бўлими давом этаётган бир пайтдаёқ бош мураббий Луис Энрике ҳужумчи Усмон Дембелени захирага олди. Бу ҳолат Париж клуби мухлисларини хавотирга сола бошлади, чунки яқин кунларда жамоани ЕЧЛ финали кутиб турибди.

Душанба куни «ПСЖ» расмий сайтида Дембеленинг соғлиғига оид баёнот эълон қилинди. Лига 1 грандининг маълум қилишича, футболчи ўнг оёқ болдир мушагида ноқулайлик ҳис қилгани сабабли, эҳтиёт чораси сифатида алмаштирилган.

Яқин кунлар ичида Дембеле шифокорлар назоратида бўлади ва даволаниш муолажаларини ўтайди. Парижликларнинг берган баёнотига таянадиган бўлсак, Дембеленинг 30 май куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалидаги иштирокига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ.

Киритилди: 22:04, 18.05.2026.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик