Кириш Регистрация

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар учлигига кирди!

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клуби ўз таркибида «Мавсумнинг энг яхши футболчиси» соврини учун даъвогарлик қилаётган якуний уч нафар финалчи номини эълон қилди. Ушбу учликдан қуйидаги футболчилар жой олди: Жереми Доку, Абдуқодир Ҳусанов ва Нико О’Райли.

Ҳусанов ҳақида гапирадиган бўлсак, 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи жорий мавсумда жамоа сафида 36 та учрашувда майдонга тушди ва сермаҳсул ҳаракатлар (гол ёки пас) амалга оширмади. Шунга қарамай, «Манчестер Сити» мухлислари Абдуқодирни ҳимоядаги ишончли ва мазмунли ўйинлари учун мунтазам равишда олқишлаб келишди.

Дам олиш кунлари «Манчестер Сити» «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган финалда «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Англия Кубоги соҳибига айланди. Эндиликда «шаҳарликлар» Премьер-лига доирасида «Борнмут» (19 май) ва «Астон Вилла» (24 май) клубларига қарши кечадиган муҳим баҳсларга тайёргарлик кўришмоқда. Айни дамда «Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида пешқадам «Арсенал»дан икки очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 22:11, 18.05.2026.
Ўқилди: 1262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик