Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Элмас фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Эльиф Элмас «Наполи» клубини бутунлай тарк этишга яқин турибди. Неаполитанликлар футболчини Германиянинг «РБ Лейпциг» клубидан ижарага олган эдилар ва ижара муддати якунига етгач, уни 17 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқидан (опциясидан) фойдаланмасликка қарор қилишди, дея хабар бермоқда Football Italia нашри.

Жорий мавсумда 26 ёшли хавбек барча турнирларда жами 43 та ўйинда майдонга тушди ва жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг юқори баҳосига сазовор бўлди. Учрашувларнинг биридан сўнг мутахассис Элмаснинг универсаллиги ва футболчилик интеллектини алоҳида эътироф этган эди.

Шимолий македониялик футболчи учун асосий даъвогар сифатида аллақачон кейинги мавсум учун Чемпионлар Лигаси йўлланмасини нақд қилиб қўйган «Астон Вилла» клуби кўрилмоқда. Шунингдек, ўйинчига «Сандерленд» ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг ўзи Чемпионшип клуби вариантини фаолиятининг ҳозирги босқичида устувор деб ҳисобламаяпти.

Transfermarkt портали талқинига кўра, Элмаснинг трансфер баҳоси 14 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 22:47, 18.05.2026.
Ўқилди: 244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик