Испаниянинг Испания солиқ агентлиги "Барселона" жамоасининг собиқ ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра билан боғлиқ ишида спорт коррупцияси аломатлари аниқланмаганини маълум қилди.
Маълумотларга қараганда, тергов давомида ҳакамларга тўловлар амалга оширилгани ёки ўйин натижаларига таъсир ўтказилгани бўйича ҳеч қандай далил топилмаган.
“Жорий текширув доирасида тўловчига бирон-бир хизмат кўрсатилгани, масалан, ҳакамлик мезонлари, тайинловлар ёки бошқа ички маълумотлар тақдим этилгани исботланмади. Шунингдек, у қандайдир тарзда ўйин натижаларига таъсир кўрсатгани ҳам тасдиқланмади”, — дейилади баёнотда.
Текширув давомида банк ҳисоб рақамлари ҳаракати ўрганилган, бироқ ҳакамларга тўловлар бўйича ҳеч қандай тасдиқ топилмаган.
Шунингдек, ҳисоботда Каталония клуби томонидан ўйин натижаларини манипуляция қилиш эҳтимолига оид ҳеч қандай далил мавжуд эмаслиги қайд этилган.













