Кириш Регистрация

Куртуа Испания клуби хўжайинларидан бирига айланди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Эстремадура» клуби тўрт мавсум ичида еттинчи лигадан учинчи лигага кўтарилиб, катта муваффақиятларга эришмоқда. Клубнинг бу ривожланиши «Реал»нинг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуани қизиқтириб қолди.

У ўзи ҳаммуассис бўлган «NXTPLAY» спорт инвестиция платформаси орқали клубнинг ҳаммуаллифига (шерик эгасига) айланишга қарор қилди. Шундай қилиб, «Эстремадура» учун янги ривожланиш даври бошланмоқда — энди клубда маълум молиявий кафолатлар ва дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бирининг ҳомийлиги мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ўтган асрнинг 90-йилларида «Эстремадура» ҳатто олий лигада ҳам иштирок этган ва у ерда икки мавсумни ўтказган.

Киритилди: 07:53, 19.05.2026.
Ўқилди: 2856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик