Кириш Регистрация

«Бернли» мураббийи: «Хавертцнинг фоли — бу қизил карточка»

Баҳо:
+2 | -

«Бернли» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Майкл Жексон АПЛ доирасидаги ўйиннинг 67-дақиқасида Кай Хавертц томонидан Лесли Угочуквуга ишлатилган қўполлик учун футболчи майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблайди.

Учрашув бош ҳаками Пол Тирни «Арсенал» ўйинчисига фақат сариқ карточка кўрсатган эди.

«Бугунги футболда бу — қизил карточка, чунки бу хавфли вазият эди. У жароҳат етказиши мумкин эди. Агар у четлатилганда, рақиб 10 ёки 20 дақиқа камчилик бўлиб ўйнарди, биз эса ҳали ўйинда эдик. Имконимиз борича курашдик.

Бу баъзида бизнинг фойдамизга ҳал бўлмайдиган муҳим қарорлардан бири. Бутун мавсум давомида бу борада омадимиз келмаяпти», — деди Жексон.

Киритилди: 08:53, 19.05.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик