Кириш Регистрация

Вальдано: «У ечимнинг бир қисми бўлади, лекин тўлиқ ечим эмас»

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» собиқ ҳужумчиси ва мураббийи Хорхе Вальдано Жозе Моуриньонинг Мадрид клуби бош мураббийлигига тайинланиши эҳтимоли ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Менимча, у дастлаб ўзининг энг жозибали томонларини кўрсатади. Ўйинчилар ҳам бунга мос равишда муносабат билдиришади, сабаби мавсумлар оралиғида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлмайди. Мавсумолди тайёргарлик жараёни анча талабчан бўлади ва бу жамоанинг яхши натижалар кўрсатишига ёрдам беради.

Вақт ўтиб, мағлубиятлар бошланганда нима бўлишини кўрамиз. Тинчлик сақланиб қоладими ёки биз ушбу мавсумда гувоҳи бўлган беқарор вазият давом этадими — буниси номаълум.

Моуриньо муаммони ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди. «Реал»га тўртта ҳимоячи ва жамоа мувозанатини тиклаш учун ярим ҳимоячи керак. Моуриньо ечимнинг бир қисми бўлади, лекин бутун бошли ечим эмас», — деди Вальдано Movistar+ эфирида.

Киритилди: 09:34, 19.05.2026.
Ўқилди: 656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик