Кириш Регистрация

Симеоне: «Гризманн билан дўст эмасмиз, лекин мен унга қойил қоламан»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне ёзда МЛСнинг «Орландо Сити» жамоасига ўтадиган ҳужумчи Антуан Гризманн билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

«Футболчилар билан муносабатлар — бу тушунтириш қийин бўлган соҳа. Антуан билан дўст эмасмиз, лекин уни жуда яхши кўраман. Биз ҳар ҳафта бирга овқатланмаймиз. Менга Антуан доим ёққан. Мен унга ишонаман ва унга ишониб адашмаганман деб ҳисоблайман», — дея Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Гризманн Мадрид клубида 2014 йилдан 2019 йилгача тўп тепган, кейин «Барселона»га ўтган ва 2021 йилда яна ортга қайтган эди. «Атлетико» таркибида франциялик ҳужумчи Европа Лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубоги соҳибига айланган.

Киритилди: 10:15, 19.05.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик