Кириш Регистрация

Дюмфрис АПЛ гранди сафига кўчиб ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрисда Англия Премьер-лигаси топ-клубига ишга жойлашиш варианти пайдо бўлди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўз ижтимоий тармоқлари орқали хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, «Ливерпуль» раҳбарияти нидерландиялик латерални ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Дензелнинг меҳнат шартномасида 25 миллион евро миқдорида товон пули белгилаб қўйилган.

Дюмфрис 2021 йилнинг ёзидан буён Италия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда нидерландиялик футболчи «нерадзуррилар» сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатма билан ёдда қолди.

Киритилди: 11:42, 19.05.2026.
Ўқилди: 1111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик