Кириш Регистрация

«Арсенал» АПЛда бурчак зарбаларидан гол уриш бўйича рекордни янгилади

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» Премьер-лиганинг бир мавсумида бурчак зарбаларидан гол уриш бўйича ўз рекордини янгилади.

Кеча Микель Артета жамоаси АПЛнинг 37-турида «Бернли»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндаги ягона гол 37-дақиқада Букайо Саканинг стандарт вазиятдан узатган тўпидан сўнг Кай Хавертц томонидан киритилди.

Бу «канонирлар»нинг жорий мавсумдаги бурчак зарбасидан урган 18-голи бўлди. Шу тариқа, улар мавсум давомида ўзлари ўрнатган рекордни яна бир бор янгиладилар. Аввалроқ чемпионат тарихида ҳеч бир жамоа бундай вазиятлардан 16 тадан ортиқ гол урмаган эди — бундай кўрсаткич 2023/24 йилги мавсумда «Арсенал»да, 2016/17 йилги мавсумда «Вест Бромвич»да ва 1992/93 йилги мавсумда «Олдхэм»да қайд этилган.

Киритилди: 14:49, 19.05.2026.
Ўқилди: 444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик