Кириш Регистрация

«Барселона» вингери нима учун ЖЧ-2026дан қуруқ қолгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Грэм Поттер Жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак бўлган 26 нафар футболчидан иборат рўйхатни тақдим этганига бир ҳафта бўлди. Ушбу рўйхатда «Барселона» вингери Руни Бардагжи йўқ эди.

Aftonbladet нашрининг хабар беришича, 20 ёшли футболчининг таркибдан четда қолишига нафақат унинг ўйинидаги муаммолар, балки терма жамоадаги хулқ-атвори ҳам сабаб бўлган. Бардагжи март ойида терма жамоага чақирилган эди, бироқ майдонда бирор дақиқа ҳам ҳаракат қилмади. Шундан сўнг футболчи мураббийлар штабидан тушунтириш талаб қилди. Унга бу қарор фақатгина футболга оид сабаблар билан боғлиқлиги айтилди.

Кейинчалик, жамоанинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олганини нишонлаш маросимида, шериклари муваффақиятни байрам қилаётган бир пайтда, футболчи ўз норозилиги ва ғазабини очиқчасига намойиш этди. Швецияликлар бош мураббийи Грэм Поттер бундай хулқ-атворни худбинлик деб баҳолади ва бу иллат футболчининг истеъдодидан устун келади деган қарорга келди. Поттер жамоа ичида максимал даражада соғлом муҳитни сақлаб қолмоқчи ва жамоавий руҳ учун ҳатто кучли футболчилардан ҳам воз кечишга тайёр.

Бардагжи ўтган ёзда «Барселона»га ўтган эди. Жорий мавсумда у 28 та учрашувда майдонга тушиб, тахминан 900 дақиқа ҳаракат қилди, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи Швеция терма жамоаси сафида 3 та ўйинда майдонга тушишга улгурган.

Киритилди: 16:23, 19.05.2026.
Ўқилди: 1337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик