Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетганидан кейин таътилга чиқмоқчи. Унинг клуб футболига қайтиши сўроқ остида

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жорий мавсум якунида инглиз клубини тарк этгач, футболдан бир йиллик танаффус олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Санти Гонсалес Буэно хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик 55 ёшли мутахассис Англиядаги ўн йиллик сермаҳсул ва босимга бой фаолиятдан сўнг руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳордиқ чиқаришни мақсад қилган. Шунингдек, Гвардиолага яқин бўлган доираларнинг фикрича, Пепнинг кейинчалик қайсидир клубда мураббийга айланиши «ҳақиқатдан йироқ».

Катта эҳтимол билан, Гвардиола клуб футболидаги фаолиятини бутунлай якунлаб, танаффусдан сўнг бирор бир миллий терма жамоани бошқариши ёки футбол тизимида бошқа ролни эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда ва ушбу давр ичида жамоа билан 20 та соврин, жумладан, 6 бор Премьер-лига чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Киритилди: 16:40, 19.05.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5008]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2503]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2412]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2358]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1701]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1690]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1463]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1370]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1311]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1299]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик