Кириш Регистрация

«Ювентус»нинг Бернарду Силва трансфери бўйича режаси ЕЧЛ йўлланмасига боғлиқ бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бироқ ушбу трансфернинг амалга ошиши жамоанинг Еврокубоклардаги мавқеига тўғридан-тўғри боғлиқ. Бу ҳақда «Calciomercato» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, агар «Ювентус» мавсум якунига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, молиявий жиҳатдан португалиялик юлдузнинг маош бўйича талабларини қондира олмайди ва трансфер бозоридаги бошқа рақобатчиларга ютқазиб қўяди. ЕЧЛдан тушадиган даромад клуб учун ушбу битимни молиялаштиришда бош омил бўлиши кутилмоқда.

Айни дамда «Ювентус» А Серия турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Бироқ туринликлар захирасида яна бир ўйин мавжуд бўлиб, улар кучли тўртликка кириш ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилиш учун курашни давом эттиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силванинг «Манчестер Сити» билан шартномаси шу ёзда якунига етади.

Киритилди: 16:41, 19.05.2026.
Ўқилди: 430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик