Кириш Регистрация

«ПСЖ» 60 миллион еврога янги дарвозабон сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» клуби «Порту» дарвозабони Диогу Коштани сотиб олишни жиддий мақсад қилган ва аллақачон футболчининг атрофидагилар ҳамда Португалия клуби билан музокараларни фаоллаштирди. Бу ҳақда Mercado Azul нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Франция клуби вакиллари сўнгги кунларда бир нечта учрашувлар ўтказишган ва футболчининг шартномасида кўрсатилган 60 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр эканликларини билдиришган.

«Порту» эса дарвозабонни сотиш ниятида эмас ва у билан шартнома муддатини узайтиришга ҳаракат қилмоқда. Якуний қарор Коштанинг ўз қўлида қолмоқда. Футболчи ҳозирча аниқ жавоб бергани йўқ ва фаолиятини давом эттиришнинг барча эҳтимолий вариантларини баҳоламоқда.

Киритилди: 17:39, 19.05.2026.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик