Кириш Регистрация

«Бу шунчаки цирк!» — Рой Кин Бруну Фернандешнинг рекордини нишонлаган «МЮ» футболчиларини аёвсиз танқид қилди

Баҳо:
+3 | -

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Рой Кин Англия чемпионати доирасидаги «Ноттингем Форест»га қарши ўйиндан (3:2) сўнг клуб футболчиларининг кўрсатган реакциясидан норози бўлди. Ушбу учрашувда португалиялик Бруну Фернандеш бир мавсумдаги голли узатмалар сони бўйича АПЛ рекордини такрорлаган эди. Фернандеш ўзининг 20-ассистини расмийлаштириб, Тьерри Анри ва Кевин де Брюйнега тегишли бўлган рекордга тенглашди.

Кинни баҳсдан сўнг жамоанинг бор эътибори умумий натижага эмас, балки шахсий ютуққа қаратилгани ғазаблантирди.

«Бу позицияда ўйнаб, барибир ассистлар амалга оширасан. Аммо совринларсиз бу ҳеч нарсани англатмайди. Энг муҳими — жамоа. Бир кишининг рекорди эмас. Ҳамма югуриб бориб Брунуни голли пас билан табриклади. Ким гол ургани билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ? Бу ахир жамоавий ўйин-ку. Агар сиз совринлар ютмаётган бўлсангиз, голли узатмалар ҳақидаги гап-сўзлар шунчаки цирк. Энг муҳими — ғалабалар, рақамлар эмас», – деди Кин «Stick to Football» YouTube-каналида чиқиш қилар экан.

Шу билан бирга, студиядагилар Киннинг фикрига эътироз билдириб, Фернандешнинг ўзи ўйиндан кейин шахсий статистикасига эмас, балки жамоанинг ғалабасига урғу берганини эслатиб ўтишди.

Киритилди: 17:42, 19.05.2026.
Ўқилди: 1421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик