Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Алан Ширер Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кейинги режаларини айтди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер мураббий Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кутилаётган кетишидан сўнг қачон яна ишга қайриши мумкинлиги борасида ўз тахминларини билдирди.

«Гвардиолани «Манчестер Сити»дан кейин нима кутмоқда? Дам олиш! Менимча, ҳаммаси худди аввалгидек бўлади: у бир йил давомида ҳордиқ чиқаради, шундан сўнг янги куч-қувват билан яна ишга киришади. Уни бирор бир терма жамоа бошқарувида тасаввур қила оламан. У ерда босим камроқ демаган бўлардим, аммо балки бунчалик зўриқиш бўлмас. Гвардиола учун бу янги чақирув бўлган бўларди», — дея Ширернинг сўзларини келтирмоқда Tribal Football.

Гвардиола «Манчестер Сити» билан биргаликда олти марта Англия чемпиони бўлди, уч марта мамлакат Кубогини, беш марта Англия лига Кубогини ва уч марта миллий Суперкубокни қўлга киритди. Халқаро майдонда эса мутахассис клубни УЕФА Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятларга бошлаб келди. Бундан ташқари, мураббий «Барселона» ва «Бавария» клубларида ҳам фаолият юритган бўлиб, улар билан ҳам кўплаб совринларга эга чиққан.

Киритилди: 17:53, 19.05.2026.
Ўқилди: 913 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик