Кириш Регистрация

«Барселона» Жюль Кунде борасида қийин танлов қаршисида қолди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик журналист Рикар Торкемада «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунденинг келажаги ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Кунде — «Барселона» устида жиддий бош қотириши керак бўлган футболчилардан бири. У клубга молиявий жиҳатдан жуда фойдали таклиф олиб келиши мумкин, аммо шу билан бирга, у ўнг қанотда Ламин Ямалнинг энг яхши шериги ҳисобланади. Жюль идеал эмас, лекин бор эътиборини ўйинга қаратса, ҳимояда элита даражасида ҳаракат қилади ва «Барселона»нинг ҳужумларига ҳам катта ёрдам беради. Уни сотиш молиявий томонлама мантиққа тўғри келиши мумкин. Бироқ уни таркибда олиб қолиш жамоа учун янада каттароқ мантиққа эга», — деди Торкемада.

Жорий мавсумда Жюль Кунде «Барселона» сафида барча турнирларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 21:25, 19.05.2026.
Ўқилди: 874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик