Кириш Регистрация

«Боруссия» Тедеско ва Шварц вариантларини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бош мураббий Ойген Полянски истеъфога чиқарилган тақдирда, Россия Премьер-лигаси (РПЛ) клубларида ишлаган икки нафар собиқ мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда.

Bild нашри тарқатган маълумотларга кўра, Бундеслига мавсуми якунларига кўра 12-ўринни эгаллаган клуб бош мураббийлигига «Спартак»нинг собиқ устози Доменико Тедеско ва Москванинг «Динамо» клуби собиқ мураббийи Сандро Шварц асосий даъвогар бўлиб туришибди.

Қайд этиш лозимки, Тедеско яқиндагина «Фенербахче»дан истеъфога чиқарилган эди. Шварцни эса Москванинг «Динамо» клуби ортга қайтармоқчи, шунингдек, германиялик мутахассисга ЦСКА клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 21:33, 19.05.2026.
Ўқилди: 397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик