Кириш Регистрация

Футзал. Ўзбекистон кубоги финали иштирокчилари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Нуфузи жиҳатидан мамлакатимиз футзалида иккинчи ўринда турадиган Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 2026 йилги мавсуми бош соврини учун баҳс олиб борувчи даъвогарлар аниқланди.

Амалдаги Кубок соҳиби – БМБ жамоаси мусобақа мезбонларига қарши ўйинда иккита ютуққа эришган бўлса. СҚБ Тошкент вилоятининг “Максам-Чирчиқ” жамоаси тўсиғидан муваффақиятли ўтди.

Қашқадарёлик мухлислар “Насаф”дан бу босқичда ҳам мўжиза кутишганди. Ярим финалнинг илк тўқнашуви ишқибозлар умидини бироз оқлагандек кўринганди. Аммо жиддий рақобатга ва эҳтиросларга бой ўйинда мезбонларнинг руҳий тайёргарлиги панд берди. Жамоа етакчиси Ихтиёр Ропиев биринчи учрашувда майдондан четлатилган бўлса, Одилжон Асомов иккинчи сариқ карточкасини "ишлади". Уларнинг йўқлиги жавоб учрашувида яққол билинди. БМБ ПФC ортиқча қийинчиликсиз, йирик ҳисобда зафар қучди.

СҚБ ҳамда “Максам-Чирчиқ” жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ярим финал учрашуви тенг курашлар остида кечди. Биринчи баҳсда банкчилар битта тўп фарқи билан ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда ҳам интрига сўнгги сонияларгача сақланиб турди. Аммо керакли вазиятларда СҚБ футзалчиларининг тажрибаси ва маҳорати ўз сўзини айтди. Шу тариқа финалга иккинчи йўлланмани СҚБ жамоаси қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги – 2026 мусобақасининг ҳал қилувчи финал учрашуви пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Финал учрашуви 2026-йилнинг 3-июн куни соат 18:00 да бошланади.

Манба: O‘zbekiston futzali
Киритилди: 23:27, 19.05.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик