Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Гвардиоланинг кетиши ортидан: Родри «Реал»га ўтишга розилик берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини «Реал»да давом эттиришга тайёр.

Marca нашрининг хабар беришича, бош мураббий Пеп Гвардиола клубдаги ўн йиллик фаолиятидан сўнг «Сити»ни тарк этиши маълум бўлгач, 29 ёшли хавбекка Испанияга қайтиш ғояси маъқул кела бошлаган ва у бу ҳақда доим ўйлаб юрган.

«Реал» раҳбарияти эса қулай шароитлар юзага келса, ушбу трансфер амалга ошиши мумкин деб ҳисобламоқда. Мадрид клуби анчадан бери Родрининг етакчилик фазилатлари, тактик савияси, балансни ушлай олиши ва ўйинни назорат қилиш қобилиятига қойил қолиб келади. Ўйинчининг ўзи ҳам «Мадрид» таркибида тўп тепишни жуда ҳам хоҳлайди.

Шу билан бирга, шартномаси тугашига яна бир йил қолган Испания терма жамоаси футболчисини сотиб олиш осон бўлмайди. Бу келишувнинг амалга ошишига Родрининг шахсий хоҳиши катта ёрдам бериши мумкин.

Испаниялик футболчи жорий мавсумда АПЛнинг 21 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 07:54, 20.05.2026.
Ўқилди: 1441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик