Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Челси» устози: «Тоттенхэм» билан ўйинда энг муҳими натижа эди»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Калум Макфарлейн АПЛнинг 37-турида «Тоттенхэм» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Энг муҳими — натижа. Менимча, биз ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйин кўрсатдик. Шанба кунги баҳсдан сўнг (Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити»дан учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубият назарда тутилмоқда) бизга куч ва шиддат етишмаётган эди. Майдонда курашиш ва бир жамоа бўлиб жипслашиш керак эди, менимча, буни аъло даражада уддаладик.

Биз ҳамма нарсани олдиндан режалаштира олмадик, чунки вазият жуда тез ўзгариб кетди. Шанба кунги ўйин ҳис-туйғуларга бой бўлди, чунки биз охиригача ўйинда қолгандик. Якшанба куни дам олишимиз, кейин эса жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Тоттенхэм»га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун бор-йўғи бир кунимиз бор эди. Курашда, матонат ва қатъиятда уларга муносиб қаршилик кўрсатишимиз керак эди.

Баъзида ўйинда ҳис қилинадиган босим ва шиддат ҳақида гапиришарди. Кийиниш хонасидаги баъзи футболчилар бу шундай бўлишини билишган, аммо биз ҳис-туйғуларга берилмаслигимиз керак эди», – деди Макфарлейн.

Киритилди: 07:56, 20.05.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик