Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Чемпионшип финалидан маҳрум бўлган «Саутгемптон» футболчилари раҳбариятга қарши исён кўтарди

Баҳо:
+ | -

«Саутгемптон» футболчилари жосус(лик) можароси сабабли клубнинг Чемпионшип плей-офф босқичидан четлаштирилгани фонида раҳбариятдан норози бўлишмоқда.

The Athletic нашрининг хабар беришича, футболчиларнинг аксарияти бу воқеадан мутлақо узоқ бўлишган ва раҳбариятдан фақатгина умумий (базавий) маълумот олишган. Англия футбол лигасининг (EFL) бундай кескин қарори ҳақида улар ҳамма қатори бир вақтда хабар топишган ва бундан қаттиқ ғазабга келишган.

Эндиликда футболчилар, агар EFL апелляциядан кейин ҳам ўз қарорини кучида қолдирса, клуб устидан судга даъво аризаси киритиш имкониятларини ўрганишмоқда. Уларнинг «Саутгемптон» раҳбарияти билан учрашуви чоршанба куни бўлиб ўтади. Футболчилар аллақачон маслаҳат сўраб касаба уюшмасига мурожаат қилишган.

Қайд этилишича, ўтган мавсумда АПЛдан тушиб кетганидан сўнг маошларининг 40 фоизга қисқартирилишига рози бўлган футболчилар, агар Премьер-лигага қайтишганида, яна аввалги ҳажмда маош олишни бошлашлари керак эди.

Киритилди: 08:02, 20.05.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик