Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Жозе Моуриньо «Реал»даги фаолияти учун мураббийлар штабини аниқлаб олди

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо "Реал Мадрид" клубида ўзи билан ишлайдиган мураббийлар штаби таркибини шакллантирди, деб хабар бермоқда Sports.kz AS нашрига таяниб.

Манба маълумотига кўра, Моуриньо билан бирга Мадрид клубига унинг "Бенфика"даги ҳозирги ёрдамчилари — Жоау Тральяу ва Педру Машаду ҳам ўтади. Шунингдек, таҳлилчи Роберто Мерелла ҳам мураббийлар штабига қўшилади.

Жоау Тральяу Моуриньонинг энг яқин ёрдамчиси ва асосий ҳамкори сифатида қаралади. У аввалроқ «Бенфика» академиясида ишлаб, Бернарду Силва, Жоау Феликс, Ренату Саншеш ва Гонсалу Гедеш каби футболчиларни тарбиялаган. Шунингдек, мутахассис "Боруссия Дортмунд" ва "Фенербахче" клубларида Тьерри Анри ва Нури Шаҳиннинг штабида фаолият юритган.

Педру Машаду жисмоний тайёргарлик ва ассистентлик ишларига жавоб беради. У 2025 йилдан буён Моуриньо билан ҳамкорлик қилиб келмоқда — дастлаб «Фенербахче», кейин эса «Бенфика»да.

Италиялик Роберто Мерелла эса жамоа таҳлилчиси сифатида ишлайди. У аввал "Интер", "Верона" ва "Рома" клубларида ишлаганидан сўнг Моуриньо штабига қўшилган.

AS нашри таъкидлашича, Моуриньонинг «Реал»га ўтиши деярли ҳал бўлган масала ҳисобланмоқда. Хабарларга кўра, Мадрид клуби мураббийнинг «Бенфика» билан шартномасини бекор қилиш учун тахминан 7 миллион евро тўлайди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 11:48, 20.05.2026.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик