Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Бавария» президенти Олисенинг трансфери ҳақида: «Унинг кетиши ҳақида ўйлашга ҳеч қандай сабаб йўқ»

Баҳо:
+ | -2

«Бавария» раҳбари Герберт Хайнер Майкл Олисенинг келажаги ҳақида фикр юритди. Французлик вингер Мюнхен гранди таркибида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Миш-мишлар футболчини доимий равишда Англияга қайтиши мумкинлиги билан боғламоқда, шунингдек, Европанинг бошқа топ-клублари томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақида ҳам гап-сўзлар юрибди.

«Биз Олисени мутлақо ўз сафимизда сақлаб қолмоқчимиз. Унинг шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Майкл топ-даражадаги жамоада ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлгач, ақл бовар қилмас даражада ўсишга эришди. Бизнинг ҳужум чизиғимиз жуда кучли — камдан-кам клублар бундай ҳужум вакиллари билан мақтана олади. Бу ҳам Олисенинг фойдасига ишлайди. Бу ерда у ҳар мавсумда барча совринлар учун кураша олади. Мен унинг вазиятида жамоадан кетиш ҳақида ўйлашга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман», — деди Хайнер Sport Bild нашрига берган интервьюсида.

Шанба куни «Бавария» Германия Кубоги финалида «Штутгарт»га қарши майдонга тушади. Бундан аввал Венсан Компани шогирдлари Бундеслига чемпионлигини қўлга киритишган эди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026.
Ўқилди: 349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3402]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3345]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2427]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2392]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2369]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [1984]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1699]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1670]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1621]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1584]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик