Кириш Регистрация

Гави «Барселона»нинг ЕЧЛдаги муваффақиятсизлиги сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» хавбеки Гави жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги омадсизликлари ҳақидаги саволга жавоб берди. Каталония гранди энг нуфузли еврокубокда 2015 йилдан буён ғолиб чиқа олмаяпти. Жорий мавсумдаги мусобақада «кўк-анорранглилар» 1/4 финалда Мадриднинг «Атлетико» клубига имкониятни бой беришди.

«Чемпионлар Лигасида кўп нарса майда деталларга боғлиқ ва тажриба, ўз-ўзидан, жуда муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг жамоамиз ёш. Мисол учун, мен ҳали атиги 21 ёшдаман, лекин икки марта Ла Лигада ғолиб чиқдим. Шунга қарамай, ўз устимда ишлашим керак бўлган жиҳатлар борлиги аниқ ва жамоадошларим ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин — улар ҳам жуда ёш. Биз ўсишда давом этамиз — бу албатта ўз натижасини беради», — деди Гави Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

30 май куни Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади ва унда «Арсенал» ҳамда «ПСЖ» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Киритилди: 12:09, 20.05.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик