Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Эрлинг Холанд «Арсенал»нинг АПЛдаги чемпионлигига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Арсенал»нинг Премьер-лигада муддатидан олдин чемпион бўлгани ҳақида фикр билдирди. «Канонирлар» маррага бир тур қолганда «шаҳарликлар»нинг очко йўқотиши эвазига чемпионликни қўлга киритишди: Хосеп Гвардиола шогирдлари сешанба куни «Борнмут» билан дуранг (1:1) ўйнашди.

«Энг кўп очко жамғарган жамоа титулга лойиқ бўлади, шу боис Мартин Эдегорни табриклайман. Бу мутлақо ҳаққоний ғалаба. У ушбу совринга лойиқ эди. Унинг бош совринни боши устига кўтараётганини томоша қилиш мен учун оғир бўлади, аммо норвегиялик футболчининг АПЛ ғолибига айлангани — ажойиб воқелик», – дея «олчалар» билан ўйин сўнггида гол урган Холанднинг сўзларидан иқтибос келтиради DailyAFC.

«Арсенал» 2004 йилдан буён илк бор Англия чемпионатида ғолиб чиқди.

Киритилди: 12:12, 20.05.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик