Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Гави «Реал»даги муштлашув ҳақида: «Агар бу рост бўлса, Тчуаменини «эл-класико»да ўйнатиш хато бўлган»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави Мадриднинг «Реал» клуби кийиниш хонасида яқинда содир бўлган можароли воқеа ҳақида ўз фикрини билдирди. Аввалроқ матбуотда ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида муштлашув келиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу тўқнашув натижасида уругвайлик футболчи бошидан жароҳат олган, француз эса «Барса»га қарши кейинги ўйиндаёқ майдонга тушган эди.

«Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашув? Менинг фикримча, агар футболчилар ўзаро муштлашиб кетишган бўлса, мураббий уларни кейинги учрашувда майдонга туширмаслиги керак. Агар бу гаплар рост бўлса, уни [Тчуаменини] «эл-класико»да майдонга тушириш хато эди. Аммо у ерда аслида нима содир бўлганини мен аниқ била олмайман», – деди Гави Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни «кўк-анорранглилар» «Реал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан олдин Испания чемпионига айланишган эди.

Киритилди: 12:15, 20.05.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик