Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Гави ЕЧЛ финалида қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Гави бўлажак Чемпионлар Лигаси финалида нима учун «ПСЖ»га ғалаба тилаётганини очиқлади. Парижликлар бош соврин учун кечадиган ҳал қилувчи жангда Лондоннинг «Арсенал» клуби билан тўқнаш келишади. Баҳс 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.

«Дембеле мен учун худди акамдек, буни доим айтаман. Биз жуда кўп гаплашамиз, у менинг яқин дўстим. Ҳозир у ажойиб спорт формасида ва у яна бир бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқади деб умид қиламан. Шунингдек, Луис [Энрике] ва Фабиан [Руис] учун ҳам хурсанд бўламан. «ПСЖ» таркибида испанияликлар кўп, аммо мен айнан Усмонни алоҳида қўллаб-қувватлайман. Унинг «Барса»дан кетишини қабул қилиш мен учун оғир бўлганди, лекин ҳозир унда ҳаммаси яхши эканлигидан хурсандман», – деди Гави.

«Барселона» Чемпионлар Лигасидаги иштирокини 1/4 финал босқичида «Атлетико»га имкониятни бой берган ҳолда якунлаган эди.

Киритилди: 12:40, 20.05.2026.
Ўқилди: 605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик