Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Лаутаро Мартинес: «Қанча гол урганимни аниқ билмайман»

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ўзининг сермаҳсуллиги ҳақидаги саволга жавоб берди. «Нерадзуррилар» сардори Италиядаги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда — бироқ тўпурарлик борасида эмас. Аргентиналик форвард жамоавий ўйинга қўшаётган ҳиссаси учун тобора кўпроқ мақтовларга сазовор бўлмоқда.

«Тўғрисини айтсам, ўзимда қанча гол борлигини аниқ билмайман ҳам. Менга фақат «Интер» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринда эканлигим маълум, холос, ундан уёғини билмайман. Мен ўз кўрсаткичларимга муккамдан кетган эмасман», – деди Лаутаро La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Мартинес якуний тур олдидан 17 та гол билан А Серия тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Футболчи жорий мавсумда барча турнирлар доирасида майдонга тушган 40 та учрашувида жами 22 та аниқ зарбани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:45, 20.05.2026.
Ўқилди: 306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик