Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Рафа Юсте: «Бошқалар юзлаб миллион сарфлаётган пайтда, биз «Барселона»ни 30 миллион евро эвазига чемпион қилдик»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вице-президенти Рафа Юсте жамоанинг эришган ўсиши ҳақида гапирди. У каталонияликлар оғир даврни бошдан кечиришгани, аммо босқичма-босқич барқарор ривожланиш моделини қуришга муваффақ бўлишганини таъкидлади:

«Биз иш бошлаган пайтимизда, клубни қандай ҳолатда кутиб олишимизни тасаввур ҳам қилмаган эдик. Уни ҳаётга қайтариш учун жуда қатъий ва кескин чоралар кўришимизга тўғри келди. Раҳбариятнинг тўғри олиб борган иши туфайли ушбу мураккаб давр бугунги кунда қувончга тўла лаҳзаларга айланди. Бугун «Барса»нинг келажак учун ўз лойиҳаси бор. Биз келган пайтда спорт тузилмаси бутунлай издан чиққан, футболчилар учун харажатлар ҳаддан ташқари юқори эди. Ҳамма нарсани тартибга солиш ва маошлар фондини қисқартириш осон кечгани йўқ», — деб қайд этди Юсте.

«Бу йил биз жамоани чемпион қилиш учун 30 миллион евро сармоя киритдик. Ва бу бошқа клублар юзлаб миллионлаб инвестиция киритаётган бир пайтда содир бўлди».

Мавсум якунланишига бир тур қолганда «Барселона» 94 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган «Реал» ҳисобида эса 83 очко мавжуд.

Киритилди: 15:58, 20.05.2026.
Ўқилди: 1307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик