Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Андрей Сантос: "Хаби Алонсо — топ-мураббий ва футбол афсонаси"

Баҳо:
+ | -

"Челси" ярим ҳимоячиси Андрей Сантос Хаби Алонсонинг лондонликлар янги бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Хаби Алонсо — топ-мураббий ва футбол афсонаси. У мен билан бир хил позицияда ўйнаган, шунинг учун мен жуда кўп меҳнат қилишим керак. Мавсумни яхши кайфиятда якунлаш учун қаттиқ ишлаймиз, ёзда эса кейин нима бўлишини кўриб оламиз", — дея Сантоснинг сўзларидан иқтибос келтиради "Челси" расмий сайти.

Андрей Сантос 2023 йилда "Васко да Гама"дан "Челси"га 12 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи "кўклар" сафинда барча турнирларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:30, 20.05.2026.
Ўқилди: 315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик