Футбол инсайдери Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида португалиялик мураббий Жозе Моуриньо ва Реал Мадрид ўртасида шартнома имзоланганини маълум қилди. Моуриньо “қаймоқранглилар” бош мураббийи сифатида Альваро Арбелоа ўрнини эгаллайди.
Романо маълумотига кўра, шартнома 2029 йил ёзигача амал қилади. Моуриньо келаси ҳафта Мадридга етиб боради.
Ушбу мавсумда "Реал Мадрид" бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмади. Моуриньо клубни иккинчи бор қабул қилиб олмоқда. Бундан аввал у мадридликларни 2010-2013 йилларда бошқарган.













