Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Рюдигернинг "Реал"даги келажаги ҳали ҳал бўлмаган

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Антонио Рюдигернинг келажаги борасидаги масала ҳали ёпилгани йўқ. Журналист Марио Кортегананинг хабар беришича, Рюдигер "Реал" билан шартномани узайтириш бўйича ҳали келишувга эришмаган. Вазият мавҳумлигича қолаётгани қайд этилмоқда — Рюдигернинг келажагига бағишланган учрашувлар кейинги ҳафтада бўлиб ўтиши мумкин.

Антонио Рюдигернинг "Реал" билан амалдаги шартномаси шу июнь ойининг охиригача мўлжалланган. Аввалроқ матбуотда германиялик футболчи битимни яна бир мавсумга узайтиришга келишиб олгани ҳақида ёзилган эди. Кўринишидан, айрим инсайдерлар воқеаларни тезлаштириб юборишган.

Рюдигер "Реал" либосида 182 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 22:03, 20.05.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик