Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Хаби Алонсо собиқ шогирдини Лондонга таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -2

"Байер" ҳимоячиси Эдмонд Тапсоба фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Журналист Грэм Бэйлининг маълумотларига кўра, "Челси" футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

"Кўклар"нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ушбу ўйинчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Тапсоба аввалроқ "Байер"да испаниялик мутахассис қўл остида тўп сурган. У "Челси"нинг янги ҳимоя чизиғида асосий фигурага айланиши мумкин.

Эдмонд Тапсоба 2020 йилда "Витория Гимараеш"дан "Байер"га 20 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи "доришунослар" сафида барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:06, 20.05.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик