Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

"Астон Вилла" "Фрайбург"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Европа лигаси ғолибига айланди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" Европа лигаси 2025/26 йилги мавсумининг финалида "Фрайбург"ни мағлуб этди — 3:0. Учрашув Истанбулдаги "Тюпраш" стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда Юри Тилеманс ва Эмилиано Буэндия гол уришди. Иккинчи бўлимда эса ягона голга Морган Роджерс муаллифлик қилди. Буэндия ва Роджерс ҳисобида биттадан голли узатма ҳам мавжуд.

"Астон Вилла" ўз тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб чиқди. Жамоа учун бу 1982 йилдан бери илк йирик еврокубок финали эди. Ўшанда клуб Европа чемпионлар кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери бешинчи бор Европа лигасида зафар қучди. Бундан аввал у ушбу турнирда "Севилья" (уч марта) ва "Вильярреал" (бир марта) билан ғалаба қозонган эди. Эмери учун бу фаолиятидаги умумий ҳисобда олтинчи Европа лигаси финали бўлди.

Ушбу мавсумга қадар "Фрайбург"нинг турнирдаги энг яхши натижаси 2022/23 ва 2023/24 йилги мавсумларда 1/8 финалга чиқиш бўлган эди. Шунингдек, жамоа ўз тарихида илк бор Европа клублар ўртасидаги турнир финалида иштирок этди.

«ФРАЙБУРГ» — «АСТОН ВИЛЛА» — 0:3
Голлар: Юри Тилеманс 41 (0:1), Эмилиано Буэндия 45+3 (0:2), Морган Роджерс 58 (0:3).
«Фрайбург»: Атуболу, Линхарт (Розенфельдер, 61), Гинтер, Трой, Кюблер (Макенго, 73), Эггештайн, Хефлер (Хелер, 61), Манзамби, Грифо (Шерхант, 73), Бесте (Гюнтер, 86), Матанович.
«Астон Вилла»: Мартинес, Конса, Пау Торрес (Мингс, 88), Динь (Матсен, 81), Кэш, Линделеф (Онана, 66), Тилеманс (Дуглас Луис, 88), Роджерс, Буэндия (Санчо, 81), Макгинн, Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Трой (5) — Буэндия (15), Кэш (21), Макгинн (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:31, 21.05.2026.
Ўқилди: 2014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик