Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Дембеле иккинчи бор «Олтин тўп»ни ютиш истаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле яна бир бор «Олтин тўп»ни қўлга киритиш истаги борлигини маълум қилди.

Франциялик футболчи 2025 йилда France Football талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

«Марсель» ҳамда Франция терма жамоаси собиқ футболчиси, 1991 йилги «Олтин тўп» соҳиби Жан-Пьер Папен ватандошига савол билан юзланди: «Ушбу ажойиб «ПСЖ» жамоасида сенда ушбу совринни («Олтин тўп»ни) иккинчи марта ютиш имконияти бор. Мен шунчаки билмоқчи эдим: бу совринни нима қилиб бўлса ҳам қўлга киритиш сенинг бош устувор вазифангми?»

«Уни бир марта қўлга киритганингиздан кейин, яна кўп марта ютишни хоҳлаб қоласиз, лекин мен, шубҳасиз, жамоани биринчи ўринга қўяман.

Энг муҳими — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш. Шунингдек, менинг калламда узоқ вақтдан бери айланиб юрган яна бир мақсадим бор, у ҳам бўлса Франция терма жамоаси билан ажойиб жаҳон чемпионатини ўтказиш. Кейин эса кўраверамиз», — деди Дембеле.

Киритилди: 06:07, 21.05.2026.
Ўқилди: 250 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик