«МЮ» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Рой Киннинг унинг АПЛдаги голли узатмалар бўйича рекорди борасида билдирган танқидий фикрларига жавоб қайтарди.
Бундан аввалроқ «МЮ» собиқ хавбеки шундай деган эди: ««Ноттингем»га қарши бутун ўйин фақат мана шу (рекорд) атрофида айланди, бу мени ғазаблантирди. Бу шунчаки цирк».
Маълумот учун, Бруну АПЛнинг жорий мавсумида 20 та голли узатмани амалга оширди ва лига рекордини такрорлади.
«Мен ҳеч қачон бунинг ортидан қувмаганман. Одамлар мен ҳақимда турлича фикрда бўлишлари мумкинлигини биламан, аммо ҳеч ким мени жамоага муваффақият қозонишда ёрдам беришга ҳаракат қилмаяпти, дея олмайди.
Мен доимо шахсий мукофотларни эмас, балки жамоавий кубокларни қўлга киритишга интиламан», — деди Бруну.













