«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси финалида «Фрайбург» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг, жамоанинг галдаги вазифалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Кейинги мавсумда биз Чемпионлар лигасида ўйнаймиз — бу катта чақирув. АПЛ — дунёдаги энг қийин лига. Кучли еттилик, бешлик ёки тўртликдан жой олиш учун курашиш жуда мураккаб. Умид қиламанки, биз «Манчестер Сити» ва «Арсенал» каби жамоаларга яқин бўла оламиз. «Канонирлар»ни қўлга киритилган титул билан табриклайман!
АПЛ биз учун улкан синовдир. Нима учун? Биз дастлаб кучли еттиликдан жой олишга даъвогар эмасдик. У ерда энг кучли олтита жамоа бор, «Ньюкасл» эса еттинчи. Биз эса ўша ерга киришга ҳаракат қиляпмиз. Стабил бўлишга интиляпмиз ва бунга эришяпмиз ҳам. Вазифамиз — мана шу даражада сақланиб қолиш. Ўша ерга чиқиб олсак, еврокубокларга йўл оламиз.
Ушбу кубокни қўлга киритиб, биз қимматли тажриба тўпладик. Бу тажриба футболчилар учун жуда муҳим. Чунки кейинги мавсумда биз совринлар учун кураша оламиз. Ўтган мавсумда Англия кубоги ва Чемпионлар лигасининг ярим финал ҳамда чорак финалларида мағлуб бўлган эдик — бу ҳам бир тажриба.
Европа лигаси финалида мен ғалаба қозонишга ҳам, мағлуб бўлишга ҳам тайёр эдим. Бу биз учун катта мактаб бўлди. Албатта, ғалаба қозониш анча яхши», — деди Унаи Эмери.













